Agentlik yangiliklari
28.07.2011Якунлар ва истиқболдаги вазифалар
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳайъати йиғилишида 2011
йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори
Ҳ.Муҳиддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан
истиқлолнинг дастлабки кунларидан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий
ҳаётининг турли жабҳаларига ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг
жорий этиш ва улардан фойдаланиш устувор вазифа етиб белгиланганини
таъкидладилар. Ҳисобот даврида алоқа ва ахборот-коммуникатсия
технологиялари корхоналари 1100 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатди. Бу
борадаги ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига қараганда 20,1 фоизни
ташкил қилди. Бунда аҳолига хизмат кўрсатишдан олинган даромад 65
фоизни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткич ҳам 2010 йилнинг биринчи ярмидагига нисбатан 20,5 фоизга ошди. Соҳани ривожлантиришда “Ўзбекистон почтаси” очиқ аксиядорлик жамияти муҳим рол ўйнамоқда. Жамият почта хизматларини кўрсатиш баробарида ахборот-коммуникация технологиялари негизида ушбу хизматларни кенгайтириш бўйича ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда. Шу мақсадда ўтган олти ой мобайнида 625 почта алоқаси обекти компьютерлаштирилди, 1009 иш жойи автоматлаштирилди. Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасининг муҳим йўналишларидан бири бўлган интернет тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2011 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, маълумотлар узатадиган, жумладан, интернет тармоғига уланиш хизматларини кўрсатадиган хўжалик обектлари сони 917, тармоқдан умумий фойдаланиш пунктлари сони эса 993 тага этди. Давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мазкур соҳа олдига қўйилган муҳим вазифалардандир. Бошқарув тизимини соддалаштириш, масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, шунингдек, қоғоз сарфини камайтириш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари томонидан рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат айланиши тизимини, шунингдек, давлат ташкилотлари ва идораларга тақдим этиладиган интерфаол хизматлар тармоғини такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўтган давр мобайнида электрон рақамли имзоларни рўйхатга олиш бўйича тўққизта марказ ташкил этилди. Бугунги кунда електрон рақамли имзолар калити ва уларнинг сертификатлари сони 148952, интерфаол давлат хизматлари сони эса 94 тани ташкил этади. Тасдиқланган базавий интерфаол давлат хизматлари асосида он-лайн режимида 384 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда. Бугун соҳа корхоналари Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллигига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистоннинг барча жойларида аҳолига турли телекоммуникация хизматлари кўрсатадиган ўнлаб операторлик пунктларини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Ушбу шонли санага бағишланган маркалар туркуми ҳам муомалага чиқарилади. Ҳайъат йиғилишида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
http://www.anons.uz




